Ўзбекистон Гидрометеоролгия хизмати хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.






