Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, фуқаро М.О. “А.С.” фермер хўжалиги раҳбари А. ҳамда фуқаро С.нинг ишончига кириб, жами 147 бош наслли чорва молларини келтириб беришни ваъда қилиб, уларнинг 269,5 млн сўм пулини ва 4 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Текширув давомида, фуқаро М.О. ўз айбига иқрор бўлиб, 150,5 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






