Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар тееширув ўтказилди.
Унда, “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими моддий жавобгар шахслари томонидан филиал балансида бўлган фуқароларнинг эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган жами 303 дона 163,8 млн сўмлик суюлтирилган газ баллонлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






