1

Намангандаги “Афсоналар водийси”да қўл жанги усталари беллашади

СПОРТ 22.07.2022, 17:08
Намангандаги “Афсоналар водийси”да қўл жанги усталари беллашади

Жорий йилнинг 23-24 июль кунлари Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” амфитеатрида қўл жанги бўйича “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” учун профессионал спортчилар ўртасида халқаро турнир ташкил этилмоқда. 

23 июль куни Наманганда спортчиларни тарозидан ўтказиш, мандат комиссиясининг йиғилиши, ҳакамлар учун семинар ташкил этилади.  

Мусобақани ўтказиш ташкилий қўмитаси маълумотига кўра, халқаро турнир беллашувлари 24 июль куни бўлиб ўтади. Унда аёллар ўртасида 48 килограммлилар баҳсида ҳамюртимиз Ширин Зоҳидова россиялик Виктория Мустаева билан, 50 килограмм вазнли спортчилар ўртасидаги жангда ҳамюртимиз Маъсума Мўминова қозоғистонлик  Томарис Жусупова билан кураш олиб боради. 

Халқаро турнирнинг ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларда ўзбекистонлик қўл жанги вакилларидан Ҳусниддин Сатторов — Сергей Серпитовский (Беларусь), Жавоҳир Собитов — Граф Филипп Вилхельм (Германия), Олим Нормуродов —  Руслан Пиралиев (Озарбайжон)га қарши беллашади. 

Халқаро турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Жаҳонгир Жўмаев ҳамда Россия Федерацияси вакили Абубакир Раджабов ўртасида бўлиб ўтади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1