АсосийJamiyat

Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади

'Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади'ning rasmi

Ҳукумат қарори (399-сон, 22.07.2022 й.) билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан “Е-патруль” тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.  

Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти “бодикамера”га тасвирга олинади.

Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

  • ️шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
  • ️шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
  • ️шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.

️Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:

  • ️унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;

▫️қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;

▫️шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;

▫️жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.

    Бошқа янгиликлар