АсосийJamiyat

Сафардагилар учун лайфхак: Кийимларни дазмолсиз дазмоллаш усулини биласизми?

'Сафардагилар учун лайфхак: Кийимларни дазмолсиз дазмоллаш усулини биласизми?'ning rasmi

Саёҳат, хизмат сафари ёки бирор юмуш билан бошқа давлат(шаҳар)га борадиганларни доим қуйидаги савол ўйлантиради:

Бораётган шаҳримдаги меҳмонхонада соч қуритгич, шахсий гигиена воситалари ва дазмол бормикин?

Бу сафардаги энг зарур нарсалар бўлса-да, ҳамма меҳмонхоналарда ҳам топилавермайди. Айниқса, дазмол қилиш аксарият меҳмонхоналарда алоҳида пулли хизмат сифатида ёзиб қўйилади. Сиз қўшимча пул сарфлашни истамайсиз. Шунингдек, кийимларингизни ғижим ҳолатда кийишни ҳам...

Нима қилиш керак?

Бунинг учун шунчаки меҳмонхона ювиниш хонасида иссиқ сувни ёқиб, дазмолланиши керак бўлган кийимларингизни илгичга ёйиб, осиб қўйиш кифоя. Ишни душ қабул қилиш давомида бажарсангиз, сувнинг беҳуда сарфланишини ҳам олдини олган бўласиз.

Ювиниш хонаси иссиқ сув билан буғлангач, кийимларингиз ғижимлари 3-5 дақиқа ичида ёйила бошлайди. Қарабсизки, улар худди буғли дазмол билан дазмоллангандек тап-тайёр бўлади.

Сардорбек Раҳмонқулов.

    Бошқа янгиликлар