АсосийJamiyat

"Конституциявий кафолатлар доирасида "снос" ва унга нисбатан айнан мулкдорнинг розилигига эътибор қаратиш лозим"

'"Конституциявий кафолатлар доирасида "снос"  ва унга нисбатан айнан мулкдорнинг розилигига эътибор қаратиш лозим"'ning rasmi

Ривожланган мамлакатлар тажрибасига аҳамият қаратиладиган бўлса, мулкдан фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиниш мумкин. Юридик фанлари номзоди, доцент, ТДЮУ кафедра мудири Шоҳжахон Хўжаевнинг фикрича, мамлакатда хусусий мулкдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши билан биргаликда бунга яраша товон пули адолатли бўлишини ҳам таъминлаш зарур.

Шоҳжахон Хўжаевнинг келитириб ўтишича, бу шаҳар чеккасидан берилган ер ёки тақдим этилган пул маблағи кўринишида бўлиши мумкин.

"Бизнинг иккинчи асосий кафолатимиз шуки, товон пули ҳақиқатдан ҳам бозор иқтисодиёти шароитида етарли бўлиши лозим. Учинчи ишимиз — розиликни олиш бўлади".

Дейлик ҳамма қўни-қўшнилар рози бўлган, аммо бир шахс кўнмаган бўлса-чи? 

"Бу масалалар ҳам очиқ қолган. Ўйлайманки, шунинг учун ҳам конституциявий кафолатлар доирасида айнан мулкдорнинг розилигига эътибор қаратиш лозим",-дейди доцент.

    Бошқа янгиликлар