Қаршида руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглиси қотилига айланди.
Маълум бўлишича, эркак П.М. ўз қайнсинглиси Д.Р. га оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда қайнсингил олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Эркак руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси тақдим этган маълумоига кўра, воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон килинувчи П.М. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.






