Бухорода 60 даража иссиқда буғдойзор шийпонига 9 ойлик бола ташлаб кетилди. ИИБ расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 23.07.2022, 19:30
Бухорода 60 даража иссиқда буғдойзор шийпонига 9 ойлик бола ташлаб кетилди. ИИБ расмий маълумот берди

Бугун, 23 июль куни ижтимоий тармоқларда “60 градусда Чақалоқ буғдойзорга ташлаб кетилибди, Бухоро, Ғиждувон, "Шукур тўхта" фермер хўжалигини ерларидан топиб олинибди. Ҳолат ҳақида маълумот йўқ. РАСМИЙ МУНОСАБАТ КУТИБ ҚОЛАМИЗ” сарлавҳаси остида расмли мурожаат тарқалди.

Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди

Аниқланишича, 2022 йилнинг 22 июл куни соат 16:07 да вилоят ИИБнинг “102” автоматлаштирилган тизимига Ғиждувон тумани Кўлижаббор МФЙ Кўхна Найман қишлоғида жойлашган “Шукур Тўхта” фермер хўжалигининг дала майдони ёқасидаги (капа) шийпонда шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола топиб олиниб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар Ғиждувон тумани ИИБ Навбатчилик қисмида қайд қилиниб, тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Ҳозирги кунда ушбу шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси болаларни соғломлаштириш бўлимида шифокорлар назоратига олинган бўлиб, ҳолат юзасидан Ғиждувон туман Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатларининг якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1