"Ўзгидромет" марказнинг хабар беришича, бугун 24 июль куни ҳам Ўзбекистонда ҳаво иссиқ бўлади.
Максимал ҳарорат 38-43° атрофида, жанубда баъзи жойларда 45-47° гача бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 41-43° атрофида сақланиб туради.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 32-37° бўлади.






