АсосийJamiyat

Конституциявий қонун лойиҳаси: таклифлар сони 90 мингга яқинлашди

'Конституциявий қонун лойиҳаси: таклифлар сони 90 мингга яқинлашди'ning rasmi

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори билан  “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси 25 июндан бошлаб умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган эди.

Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган умумий таклифлар сони 23 июль ҳолатига 89 минг 807 тани ташкил этмоқда. 

Шундан 67 минг 963 таси 1341 қисқа рақами орқали, 20 минг 173 таси “Meningkonstitutsiyam.uz” платформаси орқали, 1 минг 302 таси фуқароларнинг бевосита қабули орқали, 369 таси эса жамоавий тарзда келиб тушган.

Таклиф берувчиларнинг жинс тоифасига эътибор қаратадиган бўлсак, Конституциявий ислоҳотлар жараёнида эркаклар аёлларга нисбатан фаол иштирок этаётганини кўриш мумкин. Яъни, 51 минг 301 та таклифнинг ташаббускори эркаклар, 33 минг 285 тасиники эса аёллардир. 5 минг 221 та таклиф аноним тарзда келиб тушган.

 

    Бошқа янгиликлар