24 июль куни Шавкат Мирзиёев қатор хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилди.
Улар давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда аҳоли турмуш даражасини тубдан ошириш, демократик жамият институтларини мустаҳкамлаш, мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва халқаро мавқеини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишлар стратегиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Бу ҳақда Мирзиёев матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, бўлажак саммитлар, шу жумладан ШХТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа тузилмаларнинг йиғилишларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилиниб, унда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Мирзиёевни биродар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлаган.
Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбари билан суҳбатда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дўстлик ва биродарлик муносабатлари кейинги пайтларда янги мазмун билан бойиганини алоҳида таъкидланган.
Қуйидагилар ҳам ўз табрикларини йўллаган:
- Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
- Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян;
- Мўғулистон Президенти Ухаагийн Хурэлсух;
- Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
- Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин;
- Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев;
- Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;
- Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
- Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин;
- Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев;
- Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович;
- Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим;
- Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили.






