Либерал партия уни яна бўлажак президентлик сайловларида ўз номзоди сифатида кўрсатди.
Бразилия Либерал партияси жорий йил кузида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига амалдаги президент Жаир Болсонарони расман номзод қилиб кўрсатди, деб хабар беради Бразилиянинг G1 интернет портали.
Собиқ мудофаа вазири Вальтер Брага Нетто вице-президентликка номзод этиб тасдиқланди.
Нашрнинг ёзишича, Болсонаронинг Либерал партия қурултойидаги нутқи 1 соат 9 дақиқа давом этган. Нутқ давомида у ўз тарафдорларини 7 сентябрь куни “охирги марта кўчага чиқишга” чақирди, шунингдек, сайловлардаги эҳтимолий рақиби, собиқ президент Лулу да Силвани “бандит” ва “собиқ маҳбус” деб атади






