АсосийJamiyat

Бугун ҳам иссиқ ҳарорат сақланиб туради - "Ўзгидромет"

'Бугун ҳам иссиқ ҳарорат сақланиб туради - "Ўзгидромет"'ning rasmi

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат 38-43°, жанубда баъзи жойларда 47° гача, шимолда 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 41-43° атрофида сақланиб туради.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 32-37° бўлади.

    Бошқа янгиликлар