Тошкент вилояти божхона қўмитаси бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 23 июль куни қўшни давлатига ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида, оёқ кийимнинг ичига яширилган, белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган жами 20 000 АҚШ доллари нақд хорижий валютасини олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, хабарда Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ой давомида 609,5 минг АҚШ долларига тенг нақд хорижий валютасини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганлиги айтилмоқда.