АсосийJamiyat

Давлат раҳбарининг бу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

'Давлат раҳбарининг бу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди'ning rasmi

Президент матбуот котиби брифинги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири хабар бермоқда. 

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг анъанавий душанба брифинги бироз танаффусдан сўнг яна қайта тикланди ва келгуси ҳафтадан янги форматда давом этади.

Давлат раҳбарининг бу ҳафта иш режаси қуйидагича:

  • Тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилиши кўзда тутилган.
  •  28-29 июль кунлари Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёевнинг Ташкилот ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви кўзда тутилган.
  •  25-26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга Президент мурожаати йўлланади.

Брифингда ўтган ҳафта давлат раҳбари иштирокидаги тадбирлар ҳақида ҳам батафсил ахборот берилди.

    Бошқа янгиликлар