1

РШТТЁИМ Андижон филиали диспетчери ишга ва ўқишга киритиб қўймоқчи бўлиб пора олди

ЖИНОЯТ 25.07.2022, 11:45
РШТТЁИМ  Андижон филиали диспетчери ишга ва ўқишга киритиб қўймоқчи бўлиб пора олди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, РШТТЁИМ Андижон филиали диспетчери О.П. фуқаро М.ни ушбу филиалга ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш ҳамда қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан бирига сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига, жами 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1