Sevimli

Боксчи Муҳаммад Алига тегишли чемпионлик камари аукционда сотилди

СПОРТ 25.07.2022, 13:58
Боксчи Муҳаммад Алига тегишли чемпионлик камари аукционда сотилди

1974 йили афсонавий боксчи Муҳаммад Али қўлга киритган чемпионлик камари 6,18 миллион долларга сотилди, дея хабар берди “Франс Пресс” ахборот хизмати.

Далласдаги “Heritage Auctions” мажмуасида ўтган ким ошди савдосида Алига тегишли камарни Миллий футбол лигаси (NFL)да ўйнайдиган "Индианаполис Колтс" клуби эгаси Жим Ирсай қўлга киритди. Аукционда таниқли боксчининг бошқа буюмлари ҳам янги эгаларини топган.

Эслатиб ўтамиз ушбу камарга эга чиқиш учун Муҳаммад Али 1974 йили Формэнга қарши жанг ўтказиб, саккизинчи раундда рақибини нокаутга учратган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° app.небольшая облачность
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1