Ўзбекистонлик йигитларнинг паспортлари “ўртакаш”дан олиб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондан Новосибирск шаҳрига ишлаш мақсадида борган 2 нафар юртдошимизга "Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тайёрлаб бераман", деб паспортлари олиб қўйилиб, қайтариб берилмайди.
Мазкур мурожаат ўрганилиб, мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллиги ходимлари ва ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ёрдамида олиб берилди.
Паспортларни олиб қўйиган “ўртакаш”лар Россия Федерациясининг тегишли қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.






