АсосийJamiyat

Самарқандда автобус уриб юборган "Lacetti" "КамАЗ" тагига кириб кетди(видео)

'Самарқандда автобус уриб юборган "Lacetti" "КамАЗ" тагига кириб кетди(видео)'ning rasmi

Самарқанд тумани ҳудудидан  ўтувчи йўлда "Lacetti", "Isuzu" ва "КамАЗ" иштирокида аянчли автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалокат 18 июль куни 23:00 ларда Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 12-километрида содир бўлган. "Lacetti" чапга бурилаётганда  ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" орқасидан уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Lacetti" қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган "КамАЗ" остида кириб кетган ва енгил машина ҳайдовчиси тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Юк машина ҳайдовчиларига туман тиббиёт бирлашмасида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар