1

Тошкентда эркак 4 нафар оила аъзоларини пичоқлади

ЖИНОЯТ 25.07.2022, 18:07
Тошкентда эркак 4 нафар оила аъзоларини пичоқлади

У оилавий жанжал сабаб аёли, вояга етмаган фарзанди, қайнонаси ва синглисини пичоқлаган. Бу ҳақда Uznews.uz сайти хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 21 июль куни соат 21:10 атрофида фуқаро 1989 йилда туғилган Д.С. Чилонзор туманида жойлашган хонадонда яшаб келаётган турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган Д.Саитова билан оилавий низо сабабли ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уни ва фарзанди 2005 йилда туғилган М.А, ушбу хонадонда яшаб келаётган Д.Саидованинг онаси Л.А. ҳамда синглиси Н.А.нинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Жорий йилнинг 21 июль куни туман прокуратураси томонидан Д.С.га нисбатан ЖКнинг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш)  2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1