"Ҳисор" давлат қўриқхонасидаги фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди.
Экология қўмитаси маълум қилишича, Туркистон силовсини Ўзбекистон Республикаси ва халқаро "Қизил китоб"га киритилган бўлиб, ҳозирги кунда ноёб тур ҳисобланади. Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Писком, Чотқол) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг) тоғ тизмаларининг баланд қисмида яшайди.
Ўзбекистондан ташқарида: Марказий Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Ғарбий Хитой, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистонда учраши аниқланган.
Туркистон силовсини Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.






