1

Осиё чемпионатида икки оғир атлетикачимиз 3 тадан медални қўлга киритишди

СПОРТ 25.07.2022, 18:47
Осиё чемпионатида икки оғир атлетикачимиз 3 тадан медални қўлга киритишди

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам ҳамюртларимиз медаллар жамғаришди. +109 кг вазн тоифасидаги қатнашган ҳамюртимиз Мирҳосил Мирзабоев даст кўтариш машқида олтин, силтаб кўтаришда бронза ва икки кураш бўйича кумуш медални қўлга киритди.

+109 кг:

1. Алиризо Исфандиёрий (Эрон) – 386 (195+211) кг

2. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 382 (176+206) кг

3. Жиёнг Нам (Ж.Корея) – 371 (159+212) кг

Кеча U--17 тоифасида -109 кг вазндаги Нурбол Абдурашитовнинг 316 (145+171) кг натижаси ҳамюртимизга U--20 йўналишида 3 та бронза медалини тақдим қилди.

Аввалроқ, бугунги белашувларда Турсуной Жабборова 3та олтин, Камола Каримова 3та бронза медални қўлга киритган эди.

Бугун соат 20:00да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ёпилиш маросими ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1