АсосийJamiyat

Энергетика вазирлиги: "Ўтган ҳафта давомида электр энергиясига бўлган талаб энг юқори истеъмолни ташкил қилди"

'Энергетика вазирлиги: "Ўтган ҳафта давомида электр энергиясига бўлган талаб энг юқори истеъмолни ташкил қилди"'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўтган ҳафта давомида электр энергиясига бўлган талаб кескин ортгани юзасидан видеобаёнот эълон қилди.

Маълум қилинишича, аномал иссиқ ҳаво кузатилгани боис электр энергиясига бўлган талаб сўнгги беш йилдаги энг юқори истеъмолни ташкил қилган.

Жумладан, республика бўйича ўтган ёз мавсумида ҳаво ҳароратининг энг юқори вақтида 224 миллион кВт. соат энергия истеъмол қилинган бўлса, жорий йилнинг 22 июль куни энг юқори истеъмол қайд этилиб, 227 миллион кВт. соат қайд этилган. Бу ўтган йил билан солиштирганда 6 фоизга кўп дегани.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг ўзида истеъмол тарихий кўрсаткичга етган.

"Бу куз-қиш мавсумида кузатиладиган истеъмолдан ҳам кўпроқ",-дейди Элмира Бекмуродова.

    Бошқа янгиликлар