АсосийJamiyat

Бугун ҳудудларда турли ҳаво ҳароратлари кузатилиши кутилмоқда

'Бугун ҳудудларда турли ҳаво ҳароратлари кузатилиши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади, фақат Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43°, жанубда баъзи жойларда 45° гача, шимолда 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 41-43° атрофида сақланиб туради.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 30-35° бўлади.

    Бошқа янгиликлар