АсосийJamiyat

Навоийда тиббиёт бирлашма бош ҳисобчиси 5,5 млн. сўм билан қўлга тушди

'Навоийда тиббиёт бирлашма бош ҳисобчиси 5,5 млн. сўм билан қўлга тушди'ning rasmi

Хатирчи туманида ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Б.Ш. фуқаро Г.ни танишлари орқали ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар