АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 885 829 нафар фуқарога 248,6 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди

'Ўзбекистонда 885 829 нафар фуқарога 248,6 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди'ning rasmi

Тўланган кешбэклар 248 миллиард сўмдан ошди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, июнь ойи учун 637 115 нафар истеъмолчига 61,9 млрд сўм кешбэк тўланди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январ-май ойлари учун яна 732,2 млн сўм кешбэк тасдиқланди.

Шундай қилиб, йил бошидан буён 885 829 нафар фуқарога 248,6 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.

Бошқа янгиликлар