Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев жойлардаги ижро ҳокимияти раҳбарлари бўлган ҳокимларни тайинлаш эмас, муқобил номзодлар асосида сайлаш масаласини конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш зарурати келганини билдирди.
"Дастлаб бу сайлов тегишли кенгаш депутатларининг алоҳида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилгани маъқул. Шунда ҳокимларнинг кенгаш ва депутатлар олдида масъулияти ортади. Бу эса ўз ўзидан депутатларни сайлаган сайловчилар билан доимо ҳисоблашиш кераклигини англатади. Агар аксар сайловчилар қайсидир номзодга қарши эканлигини билдиришса депутат шундан келиб чиқиб овоз беради", - дейилади депутат мулоҳазаларида.






