АсосийSiyosat

Амир Хон Муттақий АҚШдан Афғонистоннинг музлатилган пулларини шартларсиз қайтаришни сўради

'Амир Хон Муттақий АҚШдан Афғонистоннинг музлатилган пулларини шартларсиз қайтаришни сўради'ning rasmi

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий Афғонистон ўз бўйнига олган барча ваъдаларни бажараётганини маълум қилди. Энди АҚШни ҳам ваъдаларини бажариб, музлатилган пулларни қайтаришга чақирди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.

"Олдин ҳамма Афғонистондаги урушни, отишмаларни тўхтатиш ҳақида гапирар эди. Бугун эса биз Афғонистонни тиклаш, унинг иқтисодиётини ўнглаш ҳақида гапиряпмиз. Биз ҳамма давлатлар билан тинчликни истаймиз. Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга таҳдид қилинмайди ва бунга биз ваъда бердик. Биз барча ваъдаларимизни бажардик. Барча давлатлар билан ўзаро ҳурмат асосида алоқалар ўрнатишга тайёрмиз.

Биз АҚШдан музлатилган пулларимизни шартларсиз қайтаришини сўраймиз", дея деди Амир Хон Муттақий.

Шунингдек, Муттақий барча давлатлардан Афғонистонга инвестиция киритишларини сўради. 
 

    Бошқа янгиликлар