Электр энергияси таъминотида сиз яшаб турган хонадон, маҳалла, туман ёки шаҳарда содир бўлаётган режавий ва авариявий узилишлардан тезкор ва ишончли маълумотга эга бўлишни истасангиз, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан мулоқот (@HET_admin) каналига ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан мулоқот Телеграм-kanali (https://t.me/hetmuloqot)да электр таъминоти корхоналарига ортиқча қўнғироқларсиз ва оворагарчиликларсиз ўзингизни қизиқтирган саволларга мутахассисларимиздан жавоб олиш ҳамда муаммоли масалаларга ечим топиш имкониятига эга бўласиз.






