АсосийJinoyat

Ўшдан Фарғонага фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Ўшдан Фарғонага фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ш. бошқа бир фуқаро Р.нинг ўқишини Ўш технология университетидан Фарғона политехника институтига кўчириб бериш эвазига олган 14 млн сўм ҳисобидан ихтиёрий тақдим қилган 200 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар