Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидада ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.А. бошқа бир фуқаро У.га Юқоричирчиқ туманида “T.B.” МЧЖга ижара шартномаси асосида берилган ер майдонининг 45 сотихини 7 800 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда булар аён бўлган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.