АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаеванинг қайд этишича, 5 минг 935 мансабдор шахсга нисбатан 12 млрд сўмдан ортиқ маъмурий жарима қўлланилди.
Қонун бузилишлар энг кўп халқ таълими тизимида (11 минг 916) қайд этилган. Шунингдек, тиббиёт ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳам меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ энг кўп муаммолар кузатилган.
Ўтган олти ойда 623 нафар ходим ноқонуний ишдан бўшатилганлиги сабабли ишга тикланди, 1 минг 584 нафар фуқароларнинг 8 млрд. сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилди.






