1

Оҳангаронда тадбиркорнинг 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган ширкат раҳбари ушланди

ЖИНОЯТ 27.07.2022, 15:49
Оҳангаронда тадбиркорнинг 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган ширкат раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Оҳангарон туманидаги “Ғ.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари М.С. ширкат ҳудудида жорий таъмирлаш ишларини бажарган “P.S.” МЧЖ раҳбари Э.дан МЧЖ ҳисоб рақамига амалга оширилган ишлар учун шартномага асосан пул ўтказиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1