АсосийJinoyat

Бўстонда кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ таъсисчиси қўлга олинди

'Бўстонда кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ таъсисчиси қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “Q.F.” МЧЖ таъсисчиси И.Ғ. ва Давлат кадастрлари палатаси Бўстон тумани филиали собиқ мутахассиси Б.Ғ. МЧЖга банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит учун гаровга қўйилган кўчмас мулкга таъқиқ қўйилмаганлигидан фойдаланишиб, сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаш орқали ҳудуддаги бошқа тижорат банки филиалидан яна қурилиш ишларини амалга ошириш учун кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағининг 370,7 млн сўмини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар