1

Жиззахдаги қарздор ғишт цехи аҳолига бериладиган табиий газ тармоғига уланиб олгани фош бўлди

ЖИНОЯТ 27.07.2022, 16:51
Жиззахдаги қарздор ғишт цехи аҳолига бериладиган табиий газ тармоғига уланиб олгани фош бўлди

Жиззах шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.T.” МЧЖга қарашли Жиззах шаҳрида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш цехи 471,6 млн сўм қарздорлиги сабабли табиий газ тармоғидан узилган бўлса-да, корхонанинг масъул шахслари аҳоли учун ўтказилган ўрта босимли табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳамда қўлбола усулда тайёрланган горелкалардан фойдаланиб келганликлари натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 272,3 млн сўм зарар етказиганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1