Ўзбекистонда сиёсий тўнтаришни кўзлаб юрган "Ҳизб ут-таҳрир"чилар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 27.07.2022, 17:26
Ўзбекистонда сиёсий тўнтаришни кўзлаб юрган  "Ҳизб ут-таҳрир"чилар қўлга олинди

Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи, Интернетда "Ҳизб ут-таҳрир" диний-экстремистик ташкилотига тааллуқли материалларни тарқатиб келган қонунбузарлар фаолиятига чек қўйилган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбирлар натижасида қуйидаги шахслар теров жараёнларига жалб қилиндилар.

Ушбу шахслар айни пайтда Польшада яшириниб келаётган "Ҳизб ут-таҳрир" ташкилотининг ғоявий етакчиси "Маҳмуд Абдулмўмин" тахаллусли 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, халқаро қидирувда бўлган Холдаров Маҳмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Ҳуқуқбузарлар М.Холдаров томонидан "телеграм" ва бошқа мессенджерларда ташкил қилинган "ҒАРИБЛИКДАН АЗИЗЛИК САРИ" номли виртуал гуруҳга аъзо бўлиб, ғоявий ва экстремистик тайёргарликдан ўтишган.

Гуруҳ иштирокчиларига М.Холдаров томонидан дасталаб диний тушунчалар берилиб, кейинчалик уларга Ўзбекистонда сиёсий тўнтаришлар ва оммавий норозичиликлар ташкил қилиш каби топшириқлар берилган. Республикамиздаги диний вазият ва диний уламолар ёмонланиб, онги заҳарлаб борилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

ИИВ фуқаролардан огоҳ бўлишни ва турли диний даъватчилар ва тарғиботчилар билан алоқа қилиш ва уларнинг таъсирига тушишдан сақланишни сўрамоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1