АсосийJinoyat

Андижонда қамоқдан чиққан "Ҳизб ут-таҳрир"чи озодликда яна аввалги "иши"ни давом эттирди

'Андижонда қамоқдан чиққан "Ҳизб ут-таҳрир"чи озодликда яна аввалги "иши"ни давом эттирди'ning rasmi

Андижонда "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Р.М “Facebook” ижтимоий тармоғида профил яратиб, унда "Ҳизб ут-таҳрир"нинг ғояларини илгари сурувчи видео материалларни жойлаштириш орқали ўзининг дўстлар саҳифасидаги 187 нафар фойдаланувчиларига тарқатиб келганлиги аниқланган.

Ушбу шахс муқаддам "Ҳизб ут-таҳрир"даги фаолияти учун судланиб озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан эди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1 моддаси, 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар