АсосийЖАМИЯТ

Президент мактабларининг 14 таси "Сambridge" имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказга айланди

Хорижий олий таълим масканларига ўқишга кириш учун талаб этиладиган А-level имтиҳонларини...

'Президент мактабларининг 14 таси "Сambridge" имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказга айланди'ning rasmi

Хорижий олий таълим масканларига ўқишга кириш учун талаб этиладиган А-level имтиҳонларини ўтказиш ҳуқуқи Президент таълим муассасалари агентлигига берилди.

Агентлик ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирга қадар 4 та - Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактаблари А-level имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинган эди.

Эндиликда қолган 10 та Президент мактаби ҳам Cambridge Assessment International Education аккредитациясидан муваффақиятли ўтди ва А/АS, IGCSE имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ мақомини олди эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 4 та Президент мактаби томонидан А-level имтиҳонлари май-июнь ойида ўтказилган бўлиб, натижалар август ойининг 3-ҳафтасида эълон қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, А-level имтиҳонлари бутун дунёдаги 1700дан ортиқ университетлар томонидан тан олинган.

    Бошқа янгиликлар