Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39°, жанубда баъзи жойларда 42° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 37-39° гача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.






