АсосийJamiyat

Абитуриентлар учун яна бир имконият

'Абитуриентлар учун яна бир имконият'ning rasmi

2022 йил 27 июль куни 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Маълумки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширадилар.

Тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

27 июль куни (қабулнинг сўнгги куни) ҳам кўплаб абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтгани ва аксарияти тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли уларга қўшимча имконият берилди.

Унга кўра, тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар 28 июль куни соат 18:00 қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар