Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ҳамда ДХХ ЧҚ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарлик фош этилди.
Хусусан, Пахтаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Ш.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг олди ўриндиғида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ф.З.га тегишли бўлган 2 дона қизил рангли полиэтилен қопларга жойланган хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 705 млн. 600 минг сўмлик 20 160 дона “Regapen 300mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.