АсосийJinoyat

Янги Наманган туманида 2,8 млрд сўмлик ускуналарни сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди

'Янги Наманган туманида 2,8 млрд сўмлик ускуналарни сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “N.s.” МЧЖ раҳбари А.С. ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, банк филиалидан ажратилган 2,8 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ускуналарни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар