Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Алабуга Девелопмент" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрига қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.
Зарур мутахассисликлар:
- электромонтажчи (50 нафар);
- сувоқчи-бўёқчи (80 нафар);
- плитка териш (70 нафар).
- ойлик иш ҳақи ишбай (60 минг рубль);
- Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади. Патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.
Номзодлар учун талаблар:
- 18-50 ёшгача;
- қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- судланмаганлик;
- Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.
Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалида 2022 йил 29 июль куни бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.
Танлов ўтказиш манзили:
Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази биносининг биринчи қавати.
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
(55) 102-53-32, (55) 102-53-34, (71) 202-33-55 (ички рақам 88)






