АсосийJamiyat

Бу йил қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширгани маълум бўлди

'Бу йил қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширгани маълум бўлди'ning rasmi

Бу йил олий ўқув юртига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 214 минг 232 нафарни ташкил этди.

 Ўтган йили бу кўрсаткич  948 211 нафар бўлган эди. Бу йил ОТМларга 200 минг нафардан кўпроқ ҳужжат келиб тушгани кўринмоқда.

Шундан:

  •  395 023 нафари — жорий йил битирувчилари;
  •  819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қандай?

Биринчи таълим йўналишига нисбатан:

  •  Кундузги таълим — 612 минг 530 нафар;
  •  Сиртқи таълим — 565 минг 902 нафар;
  •  Кечки таълим — 27 минг 417 нафар;
  •  Масофавий таълим — 8 минг 383 нафар.

 Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам ҳужжат топшириш учун тўловни амалга ошириш давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар