АсосийЖИНОЯТ

Сурхондарёда 66 ёшли фуқаро қариндошини ўлдириш учун "киллер" ёллади

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А. ўз қариндошини гумдон қилиш учун...

'Сурхондарёда 66 ёшли фуқаро қариндошини ўлдириш учун "киллер" ёллади'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А. ўз қариндошини гумдон қилиш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилди ва ўзининг тенгдоши бўлган қариндошини ўлдириб бериш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилган. Бу ҳақда УзА ёзмоқда.

Маълум қилинишича, ўзганинг қўли билан амалга оширилиши керак бўлган жиноят режасининг “умри” узоққа чўзилмади.

Жорий йилнинг 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. олдиндан келишилган пулдан 1,8 миллион сўмни “киллерга” бераётган вақтда жиноят устида қўлга олинади.  

Ҳозирги вақтда ўз ҳаётини детектив киноларга айлантирмоқчи бўлган М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ Бугун 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.

    'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 10:41

    Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.