АсосийJamiyat

Самарқандда юк машинаси кўприкдан тушиб кетди

'Самарқандда юк машинаси кўприкдан тушиб кетди'ning rasmi

2022 йилнинг 28 июль куни соат 11:40лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган “ЗИЛ” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. руль бошқарувини йўқотиб, шу чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд ИИб ҳайдовчининг аҳволи ҳақида маълумот берди

Бошқа янгиликлар