1

Толибон ҳокимиятга келгандан сўнг ИШИД жангарилари сони 3 баробар кўпайди – Замир Кабулов

ДУНЁ 28.07.2022, 17:41
Толибон ҳокимиятга келгандан сўнг ИШИД жангарилари сони 3 баробар кўпайди – Замир Кабулов

Афғонистонда ИШИД жангарилари сони 6 мингга етди. Бу ҳақда Zamon.uz сайти РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловга таяниб маълум қилмоқда.

“Тахминан уларнинг сони 6 мингга етган. Толиблар ҳокимиятни эгаллагандан сўнг уларнинг сони 2 минг атрофида эди, ҳозирда улар 3 баробарга кўпайган”, – деган дипломат.

Махсус вакилнинг сўзларига кўра, бу Афғонистондаги вазиятнинг энг салбий нуқтаси ҳисобланади. У нафақат мамлакатнинг ўзи учун, балки унинг қўшнилари учун ҳам хавф туғдиради.

Кабулов санкциялар туфайли “Толибон” ўз жанговар шайлигини сақлаб туришга қийналмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1