1

Италиядан хушхабар: Ўзбекистон юнон-рум курашчилари ЖЧни 4 медаль билан якунлашди

СПОРТ 28.07.2022, 20:04
Италиядан хушхабар: Ўзбекистон юнон-рум курашчилари ЖЧни 4 медаль билан якунлашди

Италия эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (У 17) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Мазкур чемпионатдан ажойиб хушхабар: - 51 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Айтжан Халмаханов чемпионга айланди. У финалда эронлик Муҳаммадризо Голамидан 5-0 ҳисобида устун келди ва олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.

Таъкидланишича, Айтжан Халмаханов дастлаб учкураш спорт тури билан шуғулланган. Ушбу спорт турида қўйилган пойдевор Халмаханов чемпион бўлишида муҳим роль ўйнаган бўлса ажаб эмас.

Маълумот учун, -45 кг вазнда финалда курашган Шаҳзод Рўзиохунов украиналик Евген Поковбага имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, ўзбек юнон-рум курашчилари жаҳон чемпионатини 1та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медали билан якунлашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1