1

Туркия масжиди бу йил рекорд даражадаги сайёҳлар оқимини қабул қилди

ДУНЁ 28.07.2022, 20:47
Туркия масжиди бу йил рекорд даражадаги сайёҳлар оқимини қабул қилди

Аё София масжиди маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун Туркиядаги энг машҳур диққатга сазовор жой саналади. 

Хусусан, Истанбулдаги диний бино, Аё София масжидига у очилганидан кейин ибодат учун 2 йил ичида 6,5 миллиондан ортиқ зиёратчи ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, 1985 йилда тарихий обида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Туркиянинг мазкур диққатга сазовор жойи 916 йил давомида, 1453 йилга қадар черков бўлиб хизмат қилган.

Ҳудуд 2020 йилгача музей сифатида одамлар учун очиқ бўлган. 2020 йил 10 июлда аввалги қарор бекор қилинган. Унга кўра, Аё София музей ҳисобланарди. Бино ўз мақсадига қайтарилди ва ўша йилнинг 24 июлида Туркия президенти Эрдоған пандемияга қарамай, юзлаб мусулмонлар билан масжид ичида намоз ўқиди.

Пойтахт муфтийси ўринбосари Аҳмет Актюркоглунинг сўзларига кўра, бино мақомининг музейдан масжидга ўзгартирилиши Ислом тарихидаги жуда муҳим воқеадир. Муҳташам бу ҳудуд бир вақтнинг ўзида кўплаб диндорлар ва сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шунинг баробарида, мусулмонларнинг Қурбон ҳайити пайтида ташриф буюрувчилар алоҳида қизиқиш уйғотади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1